• Ishonch telefoni: (+998) 71 244-05-05
Bosh safiha / 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни расмийлаштиришга шошилинг!

2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни расмийлаштиришга шошилинг!

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 9-иловаси 5 в-бандига асосан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган.
 Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ нинг мулки ҳисобланади. Юқоридаги фармон талабларидан келиб чиқиб, хонадонларга бириктирилган фуқаролар хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ҳисоб-рақамига келиб тушмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.
 2017-2019 йил дастури бўйича уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди.
 Турли сабабларга кўра уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиши учун истисно тариқасида 2020 йил 1 июлга қадар имтиёзни амал қилиши узайтирилди. 
 Президент фармони билан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ ва  “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ га 2020 йил 1 июлгача берилган имтиёзлар 2017-2019 йил дастурлари бўйича қурилган уй-жойларга нисбатан тадбиқ этилади. 2020 йил дастури доирасида қурилаётган уй-жойлар учун юқоридаги имтиёзлар тадбиқ этилмайди, шунинг учун ушбу дастур бўйича қурилаётган уй-жойлар нархига қўшилган қиймат солиғи қўшилган ҳолда ҳисобланмоқда.
 Хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган уйларга 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тадбиқ этилган.
 Иккиламчи уй-жойлар олди-сотдисида агар сотувчи томонидан қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахс бўлмаса, қўшилган қиймат солиғи тўланмайди. 
 
 Ахборот хизмати