• Ishonch telefoni: (+998) 71 244-05-05
Bosh safiha / ТАДБИРКОР ҚОНУНИЙ ИШЛАШИ ЛОЗИМ

ТАДБИРКОР ҚОНУНИЙ ИШЛАШИ ЛОЗИМ

Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Термиз шаҳри Гулшан кўчаси №4 “в” манзилидаги 2 қаватли ҳаммом биноси қурилишидан норози бўлиб йўлланган аҳоли видеомурожаати инспекторлар томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорга нисбатан фуқаролар томонидан қурилиш материалларини ва чиқиндиларини болалар ўйингоҳи ҳудудига тўплаётганидан, қурилиш материалларини олиб келаётган оғир техникалар ички йўлларнинг ҳолатига салбий таъсир қилаётганлигидан эътироз билдирилган.
Инспекция мутахассислари томонидан тадбиркорга ҳолат тушунтирилди ва шундан сўнг, қурилиш материаллари ва чиқиндилар болалар ўйингоҳи ҳудудидан олиб ташланди ва йўллар ҳолати ҳам тўғриланди.
Тадбиркор Умарали Ҳамидов томонидан қурилаётган ҳаммом биноси қурилиш ишлари ва хужжатлари кўздан кечирилганида қуйидагилар аниқланди: бино қурилиш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари учун экспертизанинг ижобий хулосалари олинмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг
1-боб, 3-бандига асосан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида ҳудудий қурилиш назорат инспекциясига хабарнома юбормасдан ишларни бошлаб юборган. Қайд этилган барча камчиликлар тадбиркорга лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан олиб борилиши зарурлиги тўғрисида тушунтирилди ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига хабарнома юбориш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилди.

Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати