• Ishonch telefoni: (+998) 71 244-05-05
Bosh safiha / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН НОЎРИН ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИЛГАН

 

Ижтимоий тармоқларда кенг мунозаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

Андижон тумани ҳокимининг 2020 йил 12 мартдаги Андижон тумани Оқёр қишлоғи Нўхатак МФЙ А.Чўлпон массиви ҳудудида фуқаро Ибайдуллаева Аптобхонга 5 қаватли, шундан 1-қавати бозор инфратузилма объектлари, юқориси эса кўп қаватли турар жой курилиши учун
900 кв.м ер майдони ажратиб бериш юзасидан 137-К сон қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармони асос қилиб олинган.

Андижон тумани ҳокимининг ер ажратиш юзасидан қабул қилинган қарорига асосланиб, тегишли ташкилотлардан техник шартлар йиғилиб, Андижон вилояти Қурилиш Бош бошқармаси томонидан 06.04.2020даги
№2-56-сон АРТ-1-2 ишлаб чиқилган.  “Дизайн сервис проект”лойиха ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилган. Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатларига 28.05.2020да “Эксперт инженеринг” МЧЖ томонидан №ЭХ-575/20-сон билан экспертиза хулосаси олинган. Мазкур қурилиш объекти Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан 29.05.2020да №405-сон билан рўйхатдан ўтган. Барча тайёрланган ҳужжатларга асосан қурилиш ишлари бошланган.

Юқоридаги қурилаётган кўп қаватли уй-жойга фуқаролар томонидан эьтирозлар билдирилган ва эътирозларда янги курилаётган кўп қаватли
уй-жойлар билан фуқаролар яшаб келаётган ховлилари орасида кўча учун  5,5 метр масофа колаётганидан норозилик акс этган. Мазкур ҳолат туман қурилиш бўлими томонидан туман кадастр ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди ва натижада вазиятга ойдинлик киритилди. Ушбу фуқароларнинг уй-жойлари ҳужжатлари ўрганилганда Баҳром Абдусаттаровга тегишли уй қарор бўйича 600 кв.метр, ҳакикатда
787 кв.метр, яъни кўп қаватли бино қурилаётган томондаги ерга  ўзбошимчалик билан 10 метр чиқиб олгани, Элмурод Хамидов қарор бўйича 600 кв.метр, ҳакикатда 1035 кв.метр, яъни кўп қаватли уй-жой қурилаётган туман захирасидаги ерга 17,7 метр ўзбошимчалик билан чиқиб олгани, Хаётбек Жалилов қарор бўйича 600 кв.метр, ҳақиқатда 637 кв. метр, яъни кўп қаватли уй-жой қурилаётган ер томонга 2,5 метр чиқиб олганлиги аниқланди.

Вазирлик матбуот хизмати