• Ishonch telefoni: (+998) 71 244-05-05
Bosh safiha / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ФУҚАРО ТУРАР-ЖОЙ БИНОСИГА ЗАРАР ЕТКАЗИЛМАГАН

Самарқанд шаҳри Чуқурариқ кўчаси ҳудудидада олиб борилаётган қурилиш объектидаги ҳолат юзасидан  интернет саҳифаларида тарқалган маълумотлар бўйича ҳолат жойига бориб ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 30 июлдаги 598-сон қарори билан “Азиза Кредо Макс” МЧЖга Самарқанд шаҳар, Чуқурариқ кўчаси ҳудудида 1,2 гектар ер майдонида давлат хусусий шериклиги асосида 136 квартирадан иборат кўп хонадонли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича Инспекцияни хабардор қилиш бўйича 2020 йилнинг 27 апрелида my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қилинган мурожаат фуқаро Ражабов Бегзод Нарзуллаевич номидан юборилган. Шунингдек, мурожаатда лойиҳа ҳужжатлари бўйича Давлат экспертиза ижобий хулосаси кўрсатилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти қурилиш назорати инспекцияси томонидан 2020 йилнинг 27 апрелида 163/20 сон билан рўйхатга олинган хабардор қилиш борасидаги мурожаат бўйича тузилган шартнома бекор қилиниши юзасидан “Азиза Кредо Макс” МЧЖ ёзма равишда хабардор қилинган ҳамда тегишли шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб, инспекция белгиланган тартибда хабардор қилинмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилган. 

Ўрганиш давомида қурилиш-монтаж ишлари натижасида фуқаро З.Ҳамидованинг турар-жой биносига зарар етказилганлик ҳолати аниқланмади.

Бугунги кунда “Азиза Кредо Макс” МЧЖ томонидан мавжуд чуқурликни тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда. Ўрганиш давомида “Азиза Кредо Макс” МЧЖ томонидан жарликни таянч девор билан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши билдирилганини маълум қиламиз.

Вазирлик матбуот хизмати