• Ishonch telefoni: (+998) 71 244-05-05
Bosh safiha / ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЖАВОБГАРЛИК ЭСЛАТИЛДИ

ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИГА ЖАВОБГАРЛИК ЭСЛАТИЛДИ


Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани «Обод» массивида 2019 йил қурилиб, фойдаланишга топширилган 16 хонадонга эга икки қаватли турар-жойларнинг 12 ва 15 хонадонларида яшовчи фуқароларнинг «Youtube»га жойлаштирилган мурожаати бўйича буюртмачи корхона «Qishloq Qurilish Invest» МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассислари томонидан турар жой эгаларининг иштирокида ушбу турар жойларидаги мавжуд камчиликлар жойида ўрганиб чиқилди ва пудрат ташкилотлари, яъни  «Qoraqalpoqavtodiselservis» МЧЖ ҳамда «Kelajak Inshooti» МЧЖларга мазкур турар жойлардаги қайд этилган камчиликларни жорий йилнинг 5 август санасигача бартараф қилиш талаблари қўйилди ва жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди.

Маълумот ўрнида, ушбу мурожаат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан юқоридаги турар жойларда қайд этилган камчиликларни ўз вақтида ва тўла-тўкис бартараф қилиниши бўйича назорат ишлари олиб борилмоқда.

 

Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати